Жаҳон

Ироқ ўзаро ҳисоб-китоб майдони эмас — Мустафо ал-Козимий

Аввалроқ Эрон Ироқ ҳудудига ракета зарбалари берганди.

Ироқ ўзаро ҳисоб-китоб майдони эмас — Мустафо ал-Козимий

 

Ироқ бош вазири унинг мамлакатини шахсий ҳисоб-китоб майдонига айлантирмасликни сўради. Бу ҳақда у АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан суҳбатда айтган.

 

Мустафо ал-Козимий Ироқни ташқи кучларнинг шахсий ҳисоб-китоб майдонига айлантирмаслик муҳимлигини таъкидлаган.

У Бағдод халқаро ва минтақавий миқиёсда ўз ўрнини мустаҳкамлаётганига эътибор қаратган. Блинкен ўз навбатида "Қўшма Штатлар Ироқ билан бирдамлигини ва унинг хавфсизлиги ҳамда суверенитети учун барча чораларни қўллаб-қувватлашини" маълум қилган.

 

Маълумот ўрнида: 13 мартга ўтар кечаси Ироқ шимолидаги Арбил шаҳрига ракета зарбаси берилди. У АҚШ консулхонаси яқинида портлаган. Шунингдек, маҳаллий телекнал офисига зарар етган.

Эрон ҳужум бўйича жавобгарликни зиммасига олди. Қатор ОАВ зарбалар аслида "Моссад"нинг махфий базасига берилганини ёзган. Аммо Ироқ Курдистони ҳукумати буни инкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқда ИШИД хавфи юқорилигича қолаётгани тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"