Ўзбекистон

Истанбулда Дурдона Ҳакимованинг дугонаси ҳам ўлдирилиб, жасади бўлакларга бўлингани маълум бўлди

Аввалроқ чиқинди қутисидан ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг бошсиз жасади топилгани, унинг хонадоши эса ўша кундан бери бедарак ёқолгани хабар қилинган эди.

Истанбулда Дурдона Ҳакимованинг дугонаси ҳам ўлдирилиб, жасади бўлакларга бўлингани маълум бўлди

 

Жорий йил январ ойида Туркияда ўзбекистонлик аёлнинг ваҳшийларча ўлдирилиши жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

 

 

Қотиллик 24 январ куни Истанбул шаҳрида содир бўлган. Шаҳарнинг Шишли тумани Ферикўй маҳалласидаги чиқинди контейнеридан бошсиз тана топилган. Кейинчалик ушбу жасад Ўзбекистон фуқароси, 37 ёшли Дурдона Ҳакимовага тегишли экани аниқланган.

 

Тергов жараёнида ҳуқуқ-тартибот органлари яна бир қурбон мавжудлигини аниқлади. Маълум қилинишича, Умрание туманидаги уйда яна бир аёл ўлдирилгани аниқланган. У марҳума Дурдона Ҳакимованинг бирга яшаб келган шериги, 32 ёшли Сайёра Эргашалиева бўлиб, 23 январдан буён бедарак йўқолган сифатида қидирувда бўлган.

 

 

Терговчилар фикрига кўра, у биринчи бўлиб ўлдирилган бўлиши мумкин. Шундан сўнг иккинчи қурбон ўлдирилган деган тахмин илгари сурилмоқда.

 

Полиция гумонланувчилар яшаган уй атрофидаги кузатув камераларини ўрганган. Видеоёзувларда турли кунларда қора пакетлар уй ташқарисига олиб чиқилгани, шунингдек оқ чамадон олиб чиқилиб, чиқинди контейнерига ташлаб кетилгани акс этган.

 

Ҳозирда мазкур жиноятлар ўзаро боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги юзасидан тергов ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

Божхона тизимида юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди.

custom img

Ўзбекистонликларнинг аксарияти қаерда яшайди? Дастлабки рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди

Хусусий уйлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган яшаш тури бўлиб қолмоқда.

custom img

Педагог аёллар учун волейбол мусобақаси: ғолиб жамоаларга “Damas” ва миллионлаб мукофотлар

Педагог аёллар ўртасидаги илк республика волейбол мусобақаси финал босқичи Наманган шаҳрида давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"