Жаҳон

Истанбулда таълим муассасалари вақтинча ёпилди

Бунга мамлакатда кузатилган аномал совуқ сабаб бўлган.

Истанбулда таълим муассасалари вақтинча ёпилди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган кучли қор ёғиши туфайли барча таълим муассасаларида ўқиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақида Истанбул губернатори Давут Гюл ўзининг Х саҳифасида эълон қилди.

 

Губернаторнинг сўзларига кўра, аномал совуқ билан кечаётган қор ёғиши шаҳар ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Метеорологик прогнозларга кўра, ёғингарчилик давом этиши ва ҳарорат янада пасайиши кутилмоқда. Шу сабабли 12 февраль куни Истанбулдаги барча ўқув юртларида бир кунлик танаффус эълон қилинди.

 

Бундан ташқари, айрим ходимлар учун ҳам маъмурий таътил жорий этилди. Хусусан, ногиронлиги бор шахслар, сурункали касалликлардан азият чекаётганлар ҳамда ҳомиладор давлат хизматчилари 12 февраль куни иш жойига бормасликлари мумкин деб белгиланди.

 

Истанбулда қишки об-ҳаво шароитига боғлиқ қийинчиликлар юзага келганлиги сабабли маҳаллий ҳокимият фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва заруратсиз кўчага чиқмасликка чақирмоқда.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"