Ўзбекистон

Истеъмолчилар энергия тежаш саводхонлиги бўйича ўқитилади

Президентга энергия тежаш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Истеъмолчилар энергия тежаш саводхонлиги бўйича ўқитилади

Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Бу ҳақда 28 январда электр энергетикасини ривожлантириш бўйича ўтган йиғилишда топшириқ берилган эди.

 

Мамлакатимизда энергия қувватлари аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсувчан талабига мос равишда ошириб борилмоқда. Хусусан, ўтган йили 50 миллиард куб метр табиий газ, 81 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқарилди.

 

2035 йилга бориб, электр истеъмоли ҳозиргидан 1,7 баробар ошиши ҳисоб-китоб қилинган. Бу талабни тўлиқ қондириш учун фақат ишлаб чиқариш эмас, тежамкорлик ҳам зарур.

 

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда 1 долларлик ялпи ички маҳсулот яратиш учун дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 2,5 баробар кўп энергия сарфланаяпти. Электр тармоқларидаги йўқотишлар 14 фоиз, табиий газда эса 7 фоиздан юқори.

 

Шу боис олимлар жалб қилиниб, жойларда энергияни тежаш имкониятлари илмий асосда ўрганилмоқда. Ҳозиргача 7 та вилоятда 4,6 миллиард киловатт-соат электр ва 1 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш имкониятлари аниқланган.

 

Тақдимотда шу каби ўрганишлар асосида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.

 

Мисол учун, сув хўжалигидаги эски насосларни замонавийсига алмаштириб, йилига 1 миллиард киловатт-соат электрни тежаш мумкин. Ижтимоий муассасаларда қозонхоналарни янгилаш, “яшил” энергиядан фойдаланиш орқали бу йил 5 миллион куб метр газ, 15 миллион киловатт-соат электрни иқтисод қилса бўлади.

 

Умуман, бу йил 1,6 миллиард куб метр газ ва 3,5 миллиард киловатт-соат электрни тежаш мўлжалланган. Бунинг учун ҳар бир корхона ва ташкилотга илмий асосланган чора-тадбирлар етказилади.

 

Жумладан, йирик саноат корхоналарида бир маҳсулот бирлиги ишлаб чиқаришга кетадиган энергия меъёри белгиланади. Шунинг ўзидан энергия сарфи 5-10 фоизга қисқаради. Ижтимоий объектларда энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича манзилли дастур тасдиқланади.

 

Кўп қаватли уйларда иссиқликни яхши сақлаш учун уларни изоляциялаш кенгайтирилади. Хонадонларда гелиоколлектор ва қуёш панели ўрнатишга арзон кредитлар берилади. Истеъмолчилар Япония тажрибаси асосида энергия тежаш саводхонлиги бўйича ўқитилади.

 

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг барча тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жойларда тежамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Ҳудуд ва тармоқлар кесимида энергия исрофини камайтириш, талон-торожликларнинг олдини олиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Ижтимоий тармоқда танишган вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган эркак аниқланди.

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

QazETA тизимида ўзбекистонликларга имтиёз берилиши мумкин.