Ўзбекистон

Избосканда иш вақтида креслога ётиб олиб, Тиктокда видео томоша қилган ҳоким ёрдамчиси вазифасидан озод қилинди

Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Избосканда иш вақтида креслога ётиб олиб, Тиктокда видео томоша қилган ҳоким ёрдамчиси вазифасидан озод қилинди



Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Избоскан  туманида ҳоким ёрдамчиси иш вақтида креслода ётиб олиб, Тиктокда видео томоша қилгани акс этган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.


Маълум қилинишича, видеоматериал жорий йилнинг 6 июнь куни Йўлдошев Муҳаммадюсуф томонидан тасвирга олинган. Унда ҳоким ёрдамчиси Умирзақов Хожимурод ҳокимият ички тартиб-қоидаларига зид тарзда этика ва эстетика қоидаларига амал қилмай, хужжатларнинг сочилган ҳолатларига ҳам қарамай ўтирган жараёни кўрсатилган. Мана шу ҳолат эса тасвирга ёзиб олинган ва 15 июнь куни турли тармоқларда айланишни бошлаган.


“Шу ўринда оддий ҳақиқатни ҳам айтиш лозимки, ерда сочилган турли хужжатлар тасвирга олувчи томонидан туширилган. Тасвирчининг бу ҳолатни ўз бўйнига олган аудио ёзувлари мавжуд”, — дейилади хабарда.  


Ҳолат юзасидан туман ҳокими С. Исмоилов 16 июнь куни ҳокимият тизимида фаолият кўрсатаётган барча ходимлар (ўринбосарлар, бўлим бошлиқлари, шўъба мудирлари, мутахассислар ҳамда техник ходимлар) учун йиғилиш ўтказган. Туман ҳокими мазкур ҳолат барчага дарс бўлишини, туман ҳокимияти биноси ҳудудида тартиб-қоида ҳамда этика ва эстеътика қоидаларига қатъий амал қилиш, кучли интизомни шакллантириш, туман ҳокимяти биносига келувчи барча фуқаролар билан соғлом муомала маданиятини кучайтириш кераклиги бўйича кўрсатма-топшириқлар берган. 


Йиғилиш сўнггида бундай ҳолатни такрорламаслиги учун барча қатъий огоҳлантирилган ва якуний қарор эълон чиқарилган. Унга кўра, ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Хожимурод Умирзоқов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

 

custom img

Россия Ўзбекистондан бир неча турдаги сабзавот ва мевалар олиб киришни чеклади

Чеклов фитосанитария қоидаларини энг кўп бузган бешта ўзбекистонлик экспортчига нисбатан жорий этилди.

custom img

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

custom img

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

custom img

Тадбиркорлар учун жарималар ва тўловлар камайтирилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев назорат қилувчи органларга тадбиркорларга камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаб, жарималар, тўловлар ва йиғимларни қисқартириш бўйича топшириқ берди.

custom img

Тошкентда Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади чўкиб кетганидан қарийб беш соат ўтиб топилди.

custom img

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафеси дастлабки қиёфасига қайтарилади

Маданий мерос агентлиги биринчи ўринбосари “Мовий гумбазлар” кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

custom img

ОАВда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун “Атиргул – 2026” танлови эълон қилинди

Танловга номзодлар бўйича тавсияномалар 2026 йилнинг 20 июлидан 20 августигача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.

custom img

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"