Спорт

Жаҳон чемпионати–2030 учун кураш жиддий тус олмоқда

Жанубий Америка, Европа ва Осиё давлатлари чемпионат учун асосий даъвогарлар ҳисобланади.

Жаҳон чемпионати–2030 учун кураш жиддий тус олмоқда

 

Футбол бўйича 24-жаҳон чемпионати 2030 йилнинг ёзида бўлиб ўтади. Турнир тарихдаги биринчи жаҳон чемпионатидан юз йил ўтиб бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон чемпионатининг финал босқичида 48 та жамоа иштирок этади. 2019 йилнинг 24 октябрь куни FIFA турнирни ўтказиш учун расмий қабул қилиш 2022 йилда бошланишини ва ғолибни якуний саралаш FIFA'нинг 2024 йилги 74-конгрессида бўлиб ўтишини маълум қилди. Атиги икки ой ичида етти давлат мусобақани ўтказиш учун ариза топширган. 

 

Марокаш турнирни ўтказиш учун ариза берган биринчи давлат бўлди. Бу 2018 йилнинг октябрь ойида содир бўлди. Икки йил ўтгач, Испания ва Португалия ҳам қўшма баёнот юборди. 

 

Жаҳон чемпионати учун Испанияда аллақачон ўйинларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган 14 та стадион мавжуд. Португалия эса чемпионат учун ўзининг учта стадионини тақдим этган. Булар Лиссабондаги иккита ва Порту шаҳридаги битта арена бўлади.

 

Луис Рубиалес — Испания футбол федерацияси президенти: “Ушбу келишув федерациялар ва мамлакатларнинг ушбу умумий лойиҳаси учун муҳим қадамдир. Футбол, спорт бу қийин дамларни енгиш учун куч ва ирода беришнинг ажойиб воситасидир. Бу борада Португалиядан яхшироқ шерикни тасаввур қила олмаймиз”. 

 

Жорий йилнинг август ойида Жанубий Американинг тўртта давлати — Уругвай, Аргентина, Парагвай ва Чили жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун кураш олиб борди. Бу давлатлар “Биргаликда–2030” шиори остида жаҳон биринчилигини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишга умид қилмоқда. Очилиш маросими 1930 йилда Уругвай ва Аргентина ўртасидаги биринчи жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилган Монтевидеодаги “Centenario” стадионида бўлиб ўтади.

 

Шу билан бирга UEFA президенти Александр Чеферин 2030 йилги жаҳон чемпионати Испания ва Португалияда ўтказилишига ишонч билдирмоқда. Фунционер, шунингдек, ушбу аризани ғолиб деб ҳисоблашини ва ташкилот бунга ёрдам беришга ҳаракат қилишини қўшимча қилди. 

 

Саудия Арабистони, Миср ва Грециянинг қўшимча таклифи сентябр ойида бошида маълум қилинди. Агар бу давлатлар 2030 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритса, ушбу давлатларда инфратузилмани тайёрлаш учун ҳукумат катта харажатларни ўз зиммасига олади. Бу таклиф UEFA томонидан қўллаб-қувватланган Испания-Португалия қўшма таклифига жиддий рақобатчи бўлади. 

 

Турли манбаларга кўра, FIFA раҳбари Жанни Инфантино сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони, Миср ва Греция вакиллари билан учрашган, бироқ Инфантино аниқ бир таклифни қўллаб-қувватламаслигини айтган. 

 

FIFA президентининг ўзи 2021 йил март ойида ҳар бир давлатга нисбатан адолатли муносабатда бўлишини билдрганди: “Қанчалик кўп давогарлар бўлса, мен шунчалик хурсанд бўламан. Чунки, бизда тоза, шаффоф ва профессионал тендер жараёни мавжуд”.

 

Айни дамда қизғин тус олган рақобатда ким ғолиб бўлишини эса вақт кўрсатади. Биз кузатишда давом этамиз.

 

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.