Lifestyle

Жаҳон киноси: машҳур киноўғирликлар ҳақида биласизми?

Интернет-аукционлар пайдо бўлиши билан фильм режиссёрларининг бош оғриғи ҳам бир неча чандон кўпайди. Чунки Голливуд тасвирга олиш майдончаларидаги матоҳларга бўлган қизиқиш ва талаб ортиб бормоқда. Табиийки, бу талабни қондирадиган кимсалар ўғрилардир. Сизнинг ҳукмингизга машҳур кино ўғирликлар ҳақида тўплаган маълумотларни ҳавола этамиз.

Жаҳон киноси: машҳур киноўғирликлар ҳақида биласизми?

 

Одамларни энг кўп актёрларнинг кийимлари қизиқтиради. Одатда, актёрларга  либосларни бирор бир дизайнерлик фирмаси реклама мақсадида тақдим этади. Съёмкалардан кейин эса улар махсус дўкон пештахталарига жўнатилади ёки кимошди савдосига қўйилади. Лекин либосларнинг аксарияти ғойиб бўлади. Масалан, “Ралей” студиясидан умумий миқдори 63 минг долларли дизайнерлик буюмлари йўқолган.

 

“Юлдузли йўл” телесериали

 

Полиция “Юлдузли йўл” телесериали тасвирга олиш майдонидан ўғирланган буюмларни икки йилдан буён  қидиради. Ўмарилганларнинг атиги учдан бир қисми топилди, холос. Улар ичида “Warner Brothers” студиясида ғойиб бўлган Бэтмен костюми ҳам бор эди.

 

“Юлдузли жанглар”

 

“Юлдузлар жанги”  фильмини суратга олиш майдончасидан лазерли қилич ва ахлат қутиларидан ясалган андроид роботлар ўмарилган. Бу, айниқса, ахлат қутиларини севувчи Лукаснинг ғазабини келтирган.

                                       

“Шляпадаги мушук”

 

“Шляпадаги мушук” фильми сьёмка майдонидан 55 минг долларлик буюмлар ўғирланади. Ўмарилган нарсалар орасида икки метрли кўк кўзойнак, бир метрли калит, гольф учун мўлжалланган бир метрли байроқ ва 60 килограммли копток бор эди.

 

“78 параграф”

 

“78 параграф” фильми  баҳайбат реклама суратидан айрилиб қолади. Уни “Садовое кольцо” кўчасидан ўғирлаб кетишади. Унинг ўлчами 60х20 метр бўлган.

 

                                                                                                “Гарри Поттер”

 

“Гарри Поттер” фильмини суратга олиш жараёнида ўғирланган 1962 йилги “Ford Anglia” автомобили ҳам катта шов-шувга сабаб бўлади. Унда бош қаҳрамонлар — Гарри ва Рон учган эди. Энг қизиғи, “Форд” мутлақо бузуқ бўлиб, ҳатто, мотори ҳам бўлмаган! Ундан ҳам ҳайратланарлиси, ўғрилар ҳали ҳам топилгани йўқ.

 

        “Ўргимчак одам”

 

“Ўргимчак одам” фильми биринчи қисми тасвирга олинаётган  майдондан бош қаҳрамоннинг  ҳар бири 50 минг доллар турувчи тўртта  костюми ўғирланади. Полиция  уларни дарров топа олмаганидан сўнг фильм ижодкорлари янги костюм тикишга мажбур бўлади. Лекин улар аслига ўхшамагани учун камерани қаҳрамонга яқин  олиб келишмайди.

 

                       “Келинг, рақсга тушамиз”

 

“Келинг, рақсга тушамиз” фильмини тасвирга олиш жараёни нафақат ўғирлик, балки қотиллик билан ҳам боғлиқ. Фильмда бош қаҳрамон Сьюзан Сарандон таққан 4 минг долларли колье йўқолади. Колье Канададаги “Royal Albert Arms” меҳмонхонасидан топилади. Тақинчоқ топилган хонада бир киши ўлдириб кетилган эди. Унинг кимлиги ҳали ҳам номаълум бўлиб қолмоқда.

 

                  “Саҳронинг оқ қуёши”

 

“Саҳронинг оқ қуёши” фильмини тасвирга олиш чоғида майда безорилар қилич билан бош қаҳрамон ўртоқ Суховнинг бир неча соатини ўғирлаб кетади. Ўша пайтда картинанинг учдан икки қисми суратга олиб бўлинган, ўғирланган буюмлар унинг қолган қисмида ҳам қатнашиши шарт эди. Шу сабабли, режиссёрлар майда ўғриларга гапи ўтадиган каллакесар Алини топиб, ундан ёрдам сўрайди. Ўғирланган буюмлар эртаси куниёқ топилади, Али эса Суховни қўлга олиш саҳнасида жиноятчилардан бири ролини ўйнайди.

 

 

                  Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

custom img

Сирож Нуриддинов ким эди?

Нима учун бу инсонни деярли ҳеч ким билмайди? Айтишларича, Шароф Рашидовнинг асосий рақибларидан бўлган экан. Бироқ унинг Ориф Алимов, Расул Ғуломов билан яқин бўлгани инобатга олинса, ҳақиқатан ҳам Рашидовга қарши томонда бўлганини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ёдгор Насриддинова россиялик мухбирларга берган интервьюсида Шароф Рашидов билан ўзи ораларида совуқлик бўлганини кўп такрорлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"