Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022да омадсизликка учраса, терма жамоани тарк этишга тайёрлигини айтди.
“Ҳозирда жамоадаги ишларим аъло даражада. Биз ўз устимизда ишлашда давом этяпмиз. Бироқ ЖЧда юқори натижага эришолмасак, жамоадан кетаман”, — дея “Маrca” нашри Энрикенинг гапларидан иқтибос келтирди.
Олдинроқ Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике терма жамоа билан шартномасини 2024 йилгача узайтириши малум бўлганди. Испаниялик футболчини Испания Қироллик футбол федерацияси раҳбари Луис Рубиалес қўллаб-қувватламоқда.
Аввалроқ, инвестиция фондлари “Барселона”га Ҳоландни сотиб олишга ёрдам бермоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


