15 ноябрь куни тахминан соат 16.30 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари 8.000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Аввалроқ, Гулистон туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчиси пора олган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева


