
Дастлабки тергов қидирув тадбирларида аниқланишича Жиззах шаҳрида рўйхатда туриб вақтинча Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўзига олдиндан таниш бўлган киракашлик билан шуғулланган маҳалладошини турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлганлигидан айблаган ва унинг танасига ошхона пичоғи билан 7 маротаба уриб тан жароҳатлар етказган.

Оқибатда 32 ёшда бўлган жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб вақтинча сақлаш ҳибисхонасига жойлаштирилди.

Тергов ҳарактлари давом этмоқда.


