Ўзбекистон

Кадастри йўқлиги учун 3 карра солиқ қўллаш тартиби тўхтатилди

Президент бу бўйича мутасаддиларга янги қонун ишлаб чиқишни топширди.

Кадастри йўқлиги учун 3 карра солиқ қўллаш тартиби тўхтатилди

 

Бугун, 18 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Йиғилишда кадастр қилинмаган аҳоли хонадонлари масаласига тўхталиб ўтилган. Маълум қилинишича,  2 миллион 600 мингта уйларнинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас.


Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.
Шу боис Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилган. 


Ишчи гуруҳлари 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради. Уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.


Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.


Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

 

custom img

Сув хўжалигида соғлом ва замонавий бошқарув тизими жорий этилмоқда

Янги тизим доирасида сув инфратузилмаси лойиҳалари ягона электрон платформага ўтказилади.

custom img

Наманганда дарёда чўкиб кетган бир нафар фуқаронинг жасади топилди

Жорий мавсум давомида чўмилиш тақиқланган ҳудудларда сувга тушиш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Давлат раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Капитал бозори ислоҳ қилинади: Қонунчилик палатаси янги қонун лойиҳасини маъқуллади

Ҳужжат капитал бозорини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, янги молиявий воситаларни жорий этиш ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутади.

custom img

Жанубий Кореяга ишга юборишдаги 90 млн долларлик иш бўйича суд бошланади

Жиноят иши доирасида тўрт нафар шахсга нисбатан бир қатор оғир моддалар билан айблов эълон қилинган.

custom img

Қарийб 600 миллион сўм ютуққа эга “Йил ўқитувчиси” танловининг финал синовлари ўтказилмоқда

Мазкур танловда Республиканинг 208 та ҳудудида фаолият олиб бораётган жами 416 нафар педагог иштирок этмоқда.

custom img

Бўкада бедарак йўқолган эркак ўлик ҳолда топилди

Ҳозирда марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"