Ўзбекистон

Ким Чен Ин Россияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

У Украинадаги ҳужумларда Ғарбни айблаган.

Ким Чен Ин Россияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияни Украинага қарши урушда тўлиқ қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

 

"Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг Пхенянга ташрифи чоғида КХДР етакчиси Ким Чен Ин Москвани сўзсиз қўллаб-қувватлашига ишонтирди. Ким Чен Ин, шунингдек, Россиянинг Украинага ракета зарбаларини “ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати” деб атади", дея хабар бермоқда Корея Марказий ахборот агентлиги.

 

Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, рус қўшинлари Россия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини гегемон империалистик амбициялардан ҳимоя қилиш билан шуғулланмоқда.

 

Ким Россия Қуролли Кучлари Украина ҳудудига оммавий ҳаво ҳужумлари уюштиргани учун айбни Ғарб давлатларига юклади. Унинг таъкидлашича, АҚШ бошчилигидаги Ғарб Украинага босим ўтказган ва уни узоқ масофали қуроллари билан Россия ҳудудига ҳужум қилишга "мажбур қилган" , бу эса "можарода тўғридан-тўғри ҳарбий иштирок этиш"ни англатади.

 

Ноябр ойи ўрталарида АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Россиянинг Шимолий Корея қўшинларини урушга жалб қилиш қарорига жавобан Украинага Вашингтондан олинган узоқ масофали қуроллар билан Россия ҳудудига чуқур зарбалар бериш тақиқини бекор қилган эди.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

custom img

Тошкент автобусларида рекорд: бир кунда 1,5 млн йўловчи

Тошкентда 170 та автобус йўналиши мавжуд.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Аэропортда Президент ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

custom img

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

custom img

Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

custom img

Фарғонада 3000 қути тамаки маҳсулоти йўқ қилинди

Ижро ҳаракати марказий чиқиндихона ҳудудида амалга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"