Жаҳон

Кобул аэропортини ким бошқаради?

1 сентябрь куни Кобул аэропортига АҚШ чиқиб кетгандан кейин илк самолёт келди–у Қатарнинг “Qatar Airways” авиакомпаниясига тегишли. Бундан бир неча кун аввал “толибон” Қатар ва Туркияга аэропортни бошқаришда техник ёрдам сўраб мурожаат қилган. Стратегик муҳим нуқтани чет элликларга беришдан қандай наф бор ва Анқара Афғонистоннинг кейинги тақдирида қандай роль ўйнаши мумкин?

Кобул аэропортини ким бошқаради?

 

 

Туркиянинг Кобул аэропортини бошқариши ҳақидаги хабарлар илк бор  июнда тарқалган эди. Шу ойда бўлиб ўтган НАТО саммитида Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Жозеф Байденга молиявий ёрдам  кўрсатилган тақдирда турк аскарлари Афғонистонда қолишини  маълум қилган. Байден ўз навбатида буни ижобий қабул қилди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг эса Туркия келажакда Афғонистонда ҳал қилувчи ролни ўйнаши мумкинлигини айтиб ўтди.

 

Шу ўринда эслаб ўтсак. "Толибон" 13 июль куни Туркия ҳарбийларининг Афғонистонда қолишини кескин қоралаб чиқди. Ҳаракат баёнотида турк аскарларининг қолиши икки томонлама муносабатларга зарар келтириши айтиб ўтилган. Ўша вақтда толиблар Анқарани Афғонистонда АҚШнинг сиёсатини давом эттирадиган куч сифатида кўраётганди. Бугун эса вазият тамом ила бошқача.

 

Туркия мудофаа вазирининг август ойида Покистонга уюштирган ташрифида ҳам мазкур масала асосий ўринни эгаллаганди. Мазкур музокаралар “толибон”нинг аэропорт масаласида позицияси ўзгаришига таъсир кўрсатди.

 

Масалан, “толибон”  Туркиядан Кобул аэропортини бошқаришда техник ёрдам сўради. Буни Эрдўған ўз чиқишларида айтиб ўтди. Ҳаракат бир шарт эвазига туркларнинг иштирокига рози-Анқара аскарлари Афғонистонга кирмаслиги керак. Мана шу нуқтада томонлар келиша олмаган.

 

Туркия масалани тўлиқ ҳал қилиш мақсадида Қатарни воситачи қилган бўлиши мумкин. Қатар вариантининг асосий сабаби-Доҳа ҳар икки томон билан яхши алоқада.  Масалан, “толибон” сиёсий офиси айнан Доҳада жойлашган. Туркия эса Яқин Шарқдаги сиёсатида энг аввало Қатарга таянади.

 

“The Middle East Eyeнашри Туркия ва Қатар иштирокининг қуйидагича бўлишини таҳмин қилган:

 

Биринчидан, Туркия “толибон”ни Афғонистондаги ҳокимиятини тан олади;

Иккинчидан, аэропорт хавфсизлигини турк хусусий ҳарбий компанияси таъминлайди;

Учинчидан, аэропортни тарк этмасдан Туркия махсус хизмати вакиллари техник ходимлар хавфсизлигини таъминлайди.

 

“Толибон”да стратегик аҳамиятга эга инфраструктура объектларини бошқариш учун малакали кадрлар йўқ. Аэропорт эса Афғонистонни ташқи дунё билан боғлайдиган ягона нуқта ҳисобланади. Гуманитар ёрдамларни ҳам асосан шу ердан қабул қилиш мумкин. Шунинг учун маълум вақт толиблар аэропортни бошқаришни хорижий давлатларга топшириши кутилмоқда.

 

Бундан ташқари Афғонистонда эвакуация қилинмай қолиб кетган чет элликлар бор. Масалан, АҚШнинг 600 га яқин, Британиянинг ҳам юздан ортиқ фуқаролари ҳамон мамлакатдан чиқишни кутмоқда. Бундай шароитда аэропортни НАТО аъзоси Туркия назорат қилгани маъқул вариант.

 

Анқара учун ҳам Кобул аэропорти бир қанча ютуқлар тақдим этиши мумкин. Сўнгги йилларда Туркия деярли барча йўналишларда фаол ташқи сиёсат олиб бормоқда. Хусусан, турклар Сурияда ўзи учун қулай буфер зоналарни ярата олди, Форс кўрфазида ҳам Туркия тобора фаоллашиб бормоқда. Ўтган йилги Қорабоғ урушида Озарбайжон Туркия кўмаги билан ғалабага эришди. Шунингдек, Анқара бир неча йиллардан бери Марказий Осиё билан кенг алоқаларни йўлга қўймоқда. Минтақада бу давлат иштирокида бир қанча йирик лойиҳалар амалга ошириляпти. Афғонистонда қолиш билан Туркия Марказий Осиёдаги мавқеини янада ошириши мумкин. Шунингдек, афғон гиёҳванд моддаларининг катта қисми Европага Туркия орқали ўтади. Аэропортни бошқариш орқали Анқара наркотрафикни ҳам назорат қилиш имконини қўлга киритади.

 

Туркиянинг Кобул аэропортини бошқаришдаги иштироки “толибон” билан ишчи алоқалар йўлга қўйилишига ёрдам беради. Ҳаракат учун Туркия Ғарб ва АҚШ билан алоқаларда ўзига хос кўприк ролини ўйнаши мумкин.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"