1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Конгресс кутубхонасига “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси китоблари тақдим этилди

Ушбу китоблар Сенат раиси томонидан совға қилинган.

Конгресс кутубхонасига “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси китоблари тақдим этилди

 

Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон Сенати делегацияси АҚШга ташрифини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси хабар берди.

 

Сенат раиси дастлаб АҚШ Конгресси кутубхонасига ташриф буюрган. Элчихонанинг маълум қилишича, Норбоева дунёнинг ушбу машҳур кутубхонасига “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси доирасида нашр қилинган китобларни совға қилди. Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобовнинг сўзларига кўра, у Прокудин-Горский суратлари тўпламлари ва Шарқшунослик илмий-тадқиқот институти қўлёзмалари факсимилеси жойланган китоблардан иборат.

 

Аввалроқ Танзила Норбоеванинг АҚШга ташрифидан кўзланган мақсад маълум қилинганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика