Ўзбекистон

Константин Оболенский Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

24 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швейцариянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Константин Оболенскийни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Константин Оболенский Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

 

 

Ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилган Абдулазиз Комилов элчини Ўзбекистонда фаолият бошлагани билан табриклаган ва унга юқори ва масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилаган.

 

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни жадаллаштириш орқали муносабатларни ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилган.

 

«Афғонистондаги мавжуд ҳолатни ҳисобга олган ҳолда минтақадаги вазият, шу жумладан, Швейцария фуқароларини бу мамлакатдан эвакуация масалалари юзасидан фикр алмашилди», — дейилади хабарда.

 

Аввалроқ, Ташқи ишлар вазири коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани ҳақида хабар бергандик.

custom img

Электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилди

Олимлар Жиззахдаги подстанцияда тадқиқот ўтказди.

custom img

Биринчи қоидабузарлик учун тадбиркорга огоҳлантириш берилади

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, бошқа шахсларнинг мол-мулкига зарар етмаган тақдирда, дарҳол жарима қўлланмайди. Тадбиркорга камчиликни бартараф этишга 10 кун берилади.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари ҳамкорликни кенгайтиради

Баликесирда ўтказилган халқаро медиафорум доирасида Ўзбекистон ва Туркия медиа ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

custom img

Ўзбекистон олийгоҳларида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига 70 та грант ажратилди

Грантлар бакалавриат ва магистратура йўналишларини қамраб олади.

custom img

Тошкентда перфоратор ва бензопила ичига яширилган наркотиклар аниқланди

Наркотиклар Россиядан почта орқали юборилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 7,8 фоизга ошди

Жорий йилнинг январь–июль ойларида 54,3 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

custom img

Андижонда 11 килограммдан ортиқ марихуана сотаётган шахс ушланди

У гиёҳвандлик моддасини интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам сотишга уринган.

custom img

Энди уй-жойни “рассрочка”га олиб бўлмайдими?

Адлия вазирлиги тарқалган хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"