Кореяда Алишер Навоийнинг, Тошкентда қирол Сежоннинг ҳайкали ўрнатилади
Сеулдаги Сочхо-Гу муниципал округи ва Миробод тумани вакиллари ўртасида қўшма меморандум имзоланди.

Унга асосан иккала томон ҳам ўз ҳудудларида тарихий шахсларга ҳайкаллар ўрнатади. Делегациялар ташрифи ва кадрлар алмашинуви йўлга қўйилади.

Туман матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Сочхо-Го округида Алишер Навоий сиймоси гавдаланади. Миробод туманида жойлашган Корея Республикаси элчихонаси яқинида корейс қироли Сежоннинг ҳайкали ўрнатилади.
Қирол Сежон-корейс миллий алифбоси асосчиси бўлиб, унинг даврида корейс миллий маданияти гуллаб яшнаган.







