Коронавирус лабораторияда сунъий яратилган бўлиши мумкин
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус коронавирус лабораторияда сунъий яратилгани ҳақидаги тахминни инкор қилмади.

"Мен ўзим лаборант бўлганман. Иммунологман ва лабораторияда ишлаганман. У ерда шундай воқеалар ҳам бўлиб туради", - деган ЖССТ раҳбари.
У инфекция пайдо бўлишининг бу назариясидан эрта воз кечмасикни таъкидлади.
Гебрейесус Хитой ҳукуматини бу масала бўйича очиқроқ ва шаффофроқ ҳамкорлик қилишга чақирди.







