энг долзарб

ЛГБТ фаолларини пойтахт марказига чақиришда айбланган блогер устидан суд иши бошланди

Блогер Миразиз Бозоров уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

ЛГБТ фаолларини пойтахт марказига чақиришда айбланган блогер устидан суд иши бошланди

 

Тошкент шаҳридаги Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида блогер Миразиз Бозоровга нисбатан жиноят иши 20 январь куни соат 11:00 да кўриб чиқиш бошланди.

 

Бу ҳақида Ўзбекистон Олий судининг интерактив хизматлар порталидаги маълумотлар  хабар берди.

 

Унга кўра, очиқ суд муҳокамаси судья Сардорбек Содиқов раислигида бўлиб ўтади.

 

Жабрланувчилар сифатида Шуҳрат Зойир ўғли Мусаев (блогер), Аброр Мухторалиевич Абдуазимов (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими), Дмитрий Абдукаримович Расулов ва Жаҳонгир Зоҳиджонович Салимовлар кўрсатилган.

 

Маълумот учун: Миразиз Бозоров 28 март куни ўз уйи олдида калтакланган эди. Унда бир неча жароҳат ва синишлар қайд этилган. Шу куни у "аниме ва К-поп" мухлисларини пойтахт марказига йиғилишга чақирган.

 

Тошкент марказида ЛГБТ фаолларига қарши намойиш бўлиб ўтган. Ўнлаб эркаклар Форумлар саройи қаршисида йўлнинг ҳаракат қисмида юриб, "Аллоҳу акбар!" деб такбир айтган.

 

ИИББ 12 кишининг қўлга олингани ва Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг "Б" банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.