1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткор жазоланди

“Ўзбекконцерт” лицензиясиз ижодкорларнинг хизматидан фойдаланмасликка чақирди.

Лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткор жазоланди

Ўзбекконцерт” давлат муассасаси биринчи ярим йилликда лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўргани ҳақида хабар берди.

 

Қайд қилинишича, ҳозир ИЖтимоий тармоқлар орқали маълум бир аудитория танийдиган ёки бўлмаса лицензияга эга бўлмаган ижодкорлар кўрсатув ва эшиттиришларга меҳмон сифатида чақирилмоқда. ваҳоланки, ҳар қандай санъаткор ўз ижодини тақдим қилишда, оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни аҳолига етказиш учун лицензия талаб этилади. Тўй маросимлари, оилавий базмлар, барлар ва ресторанлардаги йиғинларда ҳам лицензиясиз фаолият кўрсатиш ҳолатлари кўпаймоқда.

 

Ўзбекконцерт” давлат муассасаси оммавий ахборот воситалари ҳамда халқ хизматига таклиф этилаётган бошловчилар, санъаткорларнинг лицензияси бор ёки йўқлигини аниқлашга, лицензиясиз ижодкорларнинг хизматидан фойдаланмасликка чақирмоқда.

 

Таъкидланишича, концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беришда Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ваколатли орган ҳисобланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика