Таълим

Эстрада санъати институти ташкил этилади

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади. Давлат раҳбари шунга оид тегишли қарорни имзолаган. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди.

Эстрада санъати институти ташкил этилади

 

 

Унга кўра,  бўлажак институтда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилади. Ўқиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Шунингдек, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриатда 2 та янги, жумладан, бастакорлик санъати ва санъатшунослик: мусиқашунослик таълим йўналишлари очилиши таъкидланган. Бунда ташқари, магистратурада 2 та янги мутахассислик - овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги ҳамда мусиқа санъати йўналишлари ташкил этилади.

 

Айни кунларда институтнинг асосий вазифалари белгиланмоқда. Жумладан, юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг “Олтин фонди”ни яратиш ҳамда уларни нотага кўчириш ва амалиётга кенг жорий этиш кабилар шулар сирасига киради. Бунга қўшимча тарзда, миллий эстрада йўналиши бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш ҳам йўлга қўйилиши ҳам режада бор.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари (324 та), ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари (17 та), мактаб-интернатлар (8 та) ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларида (2 та) “Маҳорат дарслари” йўлга қўйилади. Уларга институтнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда мамлакатимизда ижод қилиб келаётган таниқли эстрада ижодкорлари бириктирилади.

 

Аввалроқ Бутунроссия давлат кинематография институтининг Ўзбекистондаги филиали ҳамда Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

custom img

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

custom img

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

Бу бўйича мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

custom img

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

custom img

Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди

Аризалар 5 августга қадар давом этади.

custom img

Иккинчи мутахассислик учун квоталар тасдиқланди

Ҳужжатлар my.edu.uz орқали қабул қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"