Жамият
|
22 Октябр 15:41
767
Жамият
|
22.10.2021, 15:41
767

Мактабларда Кембриж дарсликлари жорий қилинмоқда

Президент сайлови олдидан ташкил этилган Халқаро медиа-холлда Таълим тизимига бағишланган очиқ мулоқотда кўплаб маълумотлар келтириб ўтилди.

 

Жумладан, 5-11 синф информатика фани дарсликлари халқаро Кембриж таълим дастури ва дарсликлари асосида янгиланди. 

 

Таълим мазмунини янгилашда йирик халқаро лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, “Класс” лойиҳасида 10 минг рус тили ўқитувчиси малакаси оширилди, 150 нафар россиялик педагог юртимизга келди. 

 

Эндиликда ўрта мактабларда Кембриж дарсликлари жорий қилинмоқда. Шунингдек, “English Speaking Nation” лойиҳаси доирасида 400 нафар инглиз тили ўқитувчисининг малакаси оширилди, 27 нафар АҚШлик педагог юртимизга келди. 

 

Сўнгги беш йил давомида мактабларнинг моддий-техника базасини яхшилаш йўлида 134 та мактаб қурилди, 2 965 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.