Тожикистонлик машҳур блогер, актёр, хонанда ва боксчи Абдурозиқ унаштирилганини эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг инстаграм саҳифасида пост жойлади.
Маълумотларга кўра, у Бирлашган Араб амирликларида яшовчи қизга унаштирилган. Тўй 7 июль куни Дубайда бўлиши режалаштирилган.
«Биласиз, менинг ёшим 20 да. Шу пайтгача мени севадиган, ҳурмат қиладиган қизни севишни жуда ҳам орзу қилардим. Ҳа, бу орзу эди. Кутилмаганда, мен уни топдим. Мени ҳаммадан кўп севадиган, ҳурмат қиладиган қизни топдим. Буни қандай тасвирлашни ҳам билмайман, чунки жуда ҳаяжондаман», — дейди у.


