Жамият

"Меҳр дафтари" тизими ҳақида маълумот берсангиз, бу дафтарга кимлар киритилади?

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Миллий гвардиянинг масъул мутахассислари, “Маҳалла ва оила” илмий- тадқиқот институти олимлари билан биргаликда ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўйича “Меҳр дафтари” анкета сўровнома лойиҳаси ишлаб чиқилди.

"Меҳр дафтари" тизими ҳақида маълумот берсангиз, бу дафтарга кимлар киритилади?

 

 

Саодат Боймирзаевф, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

“Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида “Меҳр дафтари” тизими жорий этилиши белгиланган.

 

 Асос: “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори

 

“Меҳр дафтари” тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Меҳрибонлик” уйлари ва бошқа ўқув-тарбия муассасалари тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш ишларига масъул этиб белгиланди.

 

Вазирлик шу тоифадаги қизларнинг ижтимоий ҳолати доимий ўрганиб боради ва уларни “Меҳр дафтари”га киритиб, қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилиш, кейинги ҳаётларида ўз ўринларини топишларига ҳар томонлама кўмак беради.

 

 Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Миллий гвардиянинг масъул мутахассислари, “Маҳалла ва оила” илмий- тадқиқот институти олимлари билан биргаликда ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўйича “Меҳр дафтари” анкета сўровнома лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Шунингдек, “Меҳр дафтари”ни юритиш орқали ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича Янги тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Ушбу лойиҳалар белгиланган тартибда тегишли вазирлик, идоралар ва раҳбарият билан келишилгандан сўнг амалиётга жорий этилади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

"Меҳр дафтари" тизими ҳақида маълумот берсангиз, бу дафтарга кимлар киритилади? | Zamon.uz