Таълим

Миллий сертификат имтиҳонларида кимлар қатнашолмайди?

Бу имтиҳон фақат абитуриентлар учунми?

Миллий сертификат имтиҳонларида кимлар қатнашолмайди?

 

Ҳозирда кўпчилик томонидан миллий сертификат имтиҳонида кимлар иштирок эта олади, бу имтиҳон фақат абитуриентлар учунми, деган мазмунда саволлар берилмоқда.

 

Қайд этилишича, умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарори асосида ташкил этилади.

 

Мазкур қарорда миллий сертификат имтиҳонларида фақатгина абитуриентлар иштирок этиши мумкин деган чеклов мавжуд эмас. Яъни ушбу имтиҳонни барча топшириши мумкин.

 

Бошқача қилиб айтганда, чет тили имтиҳонларида бўлгани каби ўз билимини синаб кўрмоқчи бўлган ҳар ким умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонида иштирок этиши ва тегишли сертификатни қўлга киритиши мумкин.

 

Шунингдек, ўқитувчилар турли тизимларда фаолият юритишидан келиб чиққан ҳолда, Давлат тест маркази ўқитувчиларга устама тўланиши билан боғлиқ ҳолатга ўзи ишлайдиган ташкилотдан аниқлик киритишни тавсия этади.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.