Миробод туманидаги баъзи кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча чекланади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 7 октябрь куни соат 16:00 дан – 1 ноябрь куни соат 20:00 га қадар Тошкент шаҳар, Миробод тумани ҳудудидаги Тошкент "МУМ" автошоҳбекати ҳамда Чимкент кўчаси кесишмасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Аввалроқ Бўстонлиқдаги йўл вақтинча ёпилгани ҳамда 15-16 июль кунлари "Tashkent sity" атрофидаги кўчалар ёпилиши ҳақида хабар берган эдик.
Муножат Валиева







