Мисрда блогер қиз қамалди
Мисрда блогер қиз қамалди

Ханин Хоссам Миср суди қамоқ жазоси тайинлаган биринчи блогер бўлди. Қоҳира суди ижтимоий тармоқдаги видео учун қизга 10 йил қамоқ жазоси берди. Бундан ташқари, Ханин давлат ғазнасига 200 минг Миср рупияси (қарийб 13 минг АҚШ доллари) тўлаши керак.
Ханиннинг ТикТокъдаги саҳифасини 1 млнга яқин фойдаланувчи кузатади. Асли мутахассислиги бўйича хореограф бўлган қиз ўз саҳифасига рақслари ва машҳур қўшиқларга пародияларини жойлаб борган.
Миср ҳукумати Ханиннинг ҳаракатларини маънавиятсиз деб баҳолаб, уни бузуқликда айблади.
Прокуратура Ханиннинг ҳаракатлари "мисрлик оилалар қадриятларини бузади" деб хулоса қилди.
Хоссам Миср президенти Абдул-Фаттоҳ Ҳалил ас-Сисига мурожаат қилиб ўн йиллик қамоқ жазоси берилишига лойиқ нима қилганини сўрали.
"Мен она ватаним қонунларини бузадиган ҳеч нарса қилмаганман", - деди у.
Аммо қиз айблов эълон қилиниши билан қамоққа олинди. Миср ҳукумати Ханин Хиссам ишини сиёсийлаштиришдан бош тортишини эълон қилди.
Шарофат Маҳмудова







