Cаломатлик

Мия саратонига қарши курашишнинг янги усули топилди

Бу бўйича янги тадқиқот натижалари эълон қилинди.

Мия саратонига қарши курашишнинг янги усули топилди

Глиобластома — мия саратонининг агрессив тури. У одатда жуда тез кучайиб, ўз вақтида даволанмаса, соғлом нерв ҳужайраларига ҳужум қилади ва когнитив функцияни бузади. Оқибатда бора-бора беморга дори-дармонлар таъсир қилмай қўяди.

 

Буюк Британиянинг Кембриж университети ва Ирландиянинг Тринити биотиббиёт фанлари институти олимлари худди шу хавфли ўсмаларга қарши самарали курашиш усулини топди.

 

Тадқиқот донорлардан олинган Глиобластома тўқималари намуналарида ўтказилди. Маълум бўлишича, электр токи орқали организмдаги NK-ҳужайралар (табиий қотил ҳужайралар)нинг миядаги саратон ўсимталарини йўқ қилиш "қобилият"ини ошириш мумкин.

 

Буни тасдиқлаш учун лаборатория шароитида “табиий қотил ҳужайралар”га электр майдонини ҳосил қилувчи қурилма ёрдамида таъсир кўрсатилди ва кутилган натижага эришилди.

 

Айтиш жоизки, NK-ҳужайралар туғма иммунитетнинг ишлашида иштирок этадиган лимфоцитлардир. Олимларнинг таъкидлашича, NK-ҳужайра терапияси кўпинча саратоннинг оғир турларини муолажа қилишда қўлланилади.

 

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, электр майдони орқали даволаш, иммунотерапия ва онкологик касалликларга қарши курашишнинг бошқа усуллари комбинацияси Глиобластома билан оғриган беморларнинг соғайиш имкониятини сезиларли даражада ошириши мумкин.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Мия саратонига қарши курашишнинг янги усули топилди