1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Муаммоли  қидирувдаги 4 555 шахс, 3 073 та автотранспорт воситаси топилгани маълум бўлди

МИБ томонидан 16 миллиард сўмдан ортиқ қарздорликлар ундирилган.

Муаммоли  қидирувдаги 4 555 шахс, 3 073 та автотранспорт воситаси топилгани маълум бўлди

 

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида маълумот берилди.

 

Бюро ташкил топганидан буён ижро ишини юритиш соҳасида 77 триллион сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди. Шундан давлат фойдасига 32 триллион сўмга яқин маблағлар ундирилди.

 

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида жами ундирув 21,7 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич   ўтган йилнинг  шу даврига   нисбатан 10,4 триллион сўм (92%) ошган.

 

Бюро масъул ходимларининг идоравий ахборот тизимларини интеграция қилишдаги тизимли олиб борилган фаолияти натижасида муаммоли бўлган қидирув соҳасида автотранспорт воситалари топилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қарздор фуқаро МИБ ходимини темир бўлаги билан уриб, калтаклагани ҳамда MIB.UZ мобил иловаси ишга тушгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика