Ўзбекистон

Навоийда кучли ёмғир сабаб уйларни сув босди

Ҳолат бўйича вазирлик маълумот берди.

Навоийда кучли ёмғир сабаб уйларни сув босди


                                                            
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Нурота туманига кучли сел келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 6 ноябрь куни соат 14:25 дан 15:30 гача бўлган вақт оралиғида Нурота туманининг “Оқмачид” МФЙ ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида ҳудуддаги сел йўлидан кўп миқдорда ёмғир сувлари келган. Ҳодиса натижасида туманнинг “Нуротабир” қабристонига ўтишда қурилган сел йўли кўпригининг бир қисмига зарар етган. Қабристонга зарар етмаган. 

 

Туманнинг “Нурфахр” МФЙ “Парпиузоқ” массивидаги 3 та аҳоли яшаш уйининг томорқаларига ёмғир суви тўпланган. Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар йўқ.


Айни пайтда воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти ва шахсий таркиби томонидан юзага келган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

 

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

custom img

Самимий мурожаат: Муҳаммедалига Президент мактуб ва совға

Қорақалпоғистонга ташриф давомида Муҳаммедали исмли боланинг Президентга самимий мурожаати ва Ватанга бўлган меҳри акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали фермердан 99 млн ундирилди

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг 25 та ижро ҳужжати бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган.

custom img

Қорақалпоғистондаги рейдда 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилди

Маълум бўлишича, уларнинг 2,6 млрд сўмлик жарималари мавжуд.

custom img

Жиззахда кредит қарзи сабаб нотурар бино хатланди

Эндиликда кейинги ижро ҳаракатлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

custom img

56 та янги вагон: Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди

Янги авлод замонавий ҳаракат таркиблари метрополитеннинг 4 та йўналишида ҳаракатланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"