Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи очликнинг хотира жараёнларига таъсирини ўрганди. Уларнинг тажрибалари шуни кўрсатдики, очлик умумий маълумотларни яхшироқ ёдда сақлашга ёрдам беради, бироқ аниқ тафсилотларни, масалан, воқеалар жойи ва вақтини эслаб қолиш қобилиятини заифлаштиради.
Тадқиқот натижаларига кўра, очлик миядаги хотира мустаҳкамланиш жараёнларига таъсир қилиши мумкин. Олимлар буни очликнинг гипокамп фаолиятини пасайтириши билан боғлашмоқда, натижада тафсилотлар ўрнига умумий билимлар яхшироқ эслаб қолинар экан.
Бундан ташқари, олимлар очликнинг ўрганиш жараёнига узоқ муддатли таъсирини ҳам ўрганмоқда. Уларнинг фикрича, бу ҳодиса эволюцион омилларга боғлиқ бўлиши мумкин, чунки инсон организми тирик қолиш учун зарур бўлган умумий маълумотларни устувор равишда эслаб қолишга мойил бўлиши эҳтимоли бор.


