Жамият

"Олдиндан келишиб олайлик, менга "ҳурматли" дея мурожаат қилманглар" — ЗОЙИР МИРЗАЕВ қатъий қарорлар қабул қилди

Бугун Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раислигида видеоселектор тарзида илк "ҳокимлик соати" ўтказилди.

"Олдиндан келишиб олайлик, менга "ҳурматли" дея мурожаат қилманглар" — ЗОЙИР МИРЗАЕВ қатъий қарорлар қабул қилди

 

Унда вилоятнинг 22 та туман-шаҳарлари сектор раҳбарлари, вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, вилоят фаоллари иштирок этди.

 

Йиғилиш аввалида вилоят раҳбари бошқарув сиёсатида белгилаб олинган энг устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан:

 

— Фуқаролар билан қабулни кўчма тартибда олиб борамиз. Унда ҳамма сектор раҳбарлари қатнашади. Соат 14:00 да бўладиган қабулга соат 8:00 да ўша мурожаатчининг сектор раҳбари, тегишли ташкилот мутасаддиси уйига бориб, масаласини жойида ўрганиб чиқади.

 

— Қандай тоифадаги раҳбар бўлишидан қатъий назар, билиб олсин, фаолиятимизнинг асосий мезони "Инсон қадри учун" тамойили асосида бўлади. Буни керак бўлса, столнинг устига ёзиб қўйинг. Яна шуни ҳам ёзиб қўйингларки, ишимизда "майда-чуйда масаланинг ўзи йўқ".

 

— Ҳафтада бир марта, душанба куни бажарилган ишлар таҳлили, муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилади.

 

— Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қиладиган Telegram-bot ташкил қиламиз. Керак бўлса, ўша фуқаро билан телефонда ўзим гаплашаман.

 

— Ҳокимиятдан ҳар бир чиқаётган қоғоз ҳокимиятнинг юзи. Давлат тили бўйича ҳокимият ҳужжатларини хато ёзадиган ходим ҳокимиятда ишлаши мумкин эмас.

 

— Ошкоралик, шаффофлик кўпчиликка ёқмайди, лекин ҳар қандай чиққан негативга сектор раҳбари муносабат бериши шарт. Ижтимоий тармоққа киришни билмасангиз ўрганинг, раҳбар замондан орқада қолиши мумкинмас.

 

— Олдиндан келишиб олайлик, менга "ҳурматли" дея мурожаат қилманглар.

 

— Нимага айрим ҳокимлар блогер, журналистлар учун ёпиқ?! Пресс-тур ўтказиб, журналистлар ёнида юриб, бажарилаётган ишларни кўрсатинглар. Ёмонини ҳам кўрсатайлик, ёмони ҳам ўзимизники.

 

— Дарахт экаверамиз, лекин унинг кўкариб чиқишичи?

 

— Вилоятимиз туман-шаҳарларидаги таҳририятларни қўллаб-қувватлашга тайёрман. Гаеталар бизга керак. Ҳудудий таҳририятлардаги журналистлар тажрибасини қадрланглар, қўллаб-қувватланглар. Бу бўйича мутасаддилардан аниқ таклифлар кутамиз.

 

Йиғилиш якунида вилоят ҳокими сектор раҳбарлари ва вилоят мутасаддиларига бир қанча топшириқлар бериб, селекторни якунлади.

 

Маълумот учун: Зойир Мирзаев 2019 йилнинг октябрь ойидан Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимида фаолият олиб борган. У жорий йилнинг 18 ноябрь куни эса Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.