Европанинг энг қадимий дарахти деб тан олинган 1647 йиллик арча Финляндиянинг Лапландия ҳудудида ўсади. Уни Италиядаги Падуа университети тадқиқотчиси, эколог Марко Каррер аниқлаган. Ушбу кичик диаметрли арча Рим империяси давридан бери мавжуд бўлиб келмоқда.
Олдин Европадаги энг қадимий дарахт 1200 ёшда деб ҳисобланган, аммо янги тадқиқотлар бу тахминни рад этди. Олимлар дарахт ёши ва шароитларини махсус технологиялар ёрдамида ўрганиб чиқди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу арча минг йиллар давомида кескин иқлим ўзгаришлари, қаттиқ совуқ ва озуқа моддаларининг етишмовчилигига қарамай яшаб келган. Олимлар дарахтнинг узоқ умр кўриши сабабларини ўрганишмоқда ва бу маълумотлар глобал иқлим ўзгариши шароитида ўсимликларнинг чидамлилигини тушунишга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, бу кашфиёт Европанинг табиий мероси ва қадимий ўсимликларнинг сақланиши муҳимлигини яна бир бор ёдга солади.


