
Иллинойс техник институти мутахассислари 31 нафар ортиқча вазндан азият чекаётган инсонлар билан тадқиқот ўтказишди, уларнинг нонуштаси таркиби ўзгартирилди. Иштирокчилар уч гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ бутун авокадо истеъмол қилган бўлса, иккинчи гуруҳ аъзолари яримтасинигина ейишди. Охирги таркиб аъзоларига эса бу маҳсулот умуман берилмади.
Натижаларга кўра, авокадони рационига киритган кишиларнинг қонида шакар миқдори пасайди. Нонуштага бутун авокадо истеъмол қилганлар қонида салбий холестерин уни тановул қилмаганларникига нисбатан камайгани кузатилди. Мутахассислар фикрича, эрта тонгдан авокадо истеъмол қилган ортиқча вазнли кишиларнинг қондаги шакар миқдори кўрсаткичлари ва қон томирлари фаолияти яхшиланади


