1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Дунёнинг энг машҳур рестораторлари муваффақиятининг сири нимада?

Кимгадир рестроран очмоқчи эканлигингизни айтишингиз билан сизга танқидлар ёғила бошлайди. Профессионал ривожлана олмаслик, кўпчилик ресторанларнинг тез очилиши ва бир йилга етар-етмас ёпилиши, ресторан бизнеси камдан-кам ҳолларда даромадли бўлиши ва охир-оқибатда оилангиз билан касодга учрашингиз... Агар ҳақиқатдан ҳам булар рост бўлганда, биз ҳеч қачон Баҳриддин Чустий, Жейми Оливер ва Ален Дюкасс каби номларни эшитмаган бўлардик. Хўш, дунёнинг энг машҳур рестораторлари муваффақиятининг сири нимада?

Дунёнинг энг машҳур рестораторлари муваффақиятининг сири нимада?

 

 

“Ўзбекнинг Жеймие Оливери”

 

 

Баҳриддин Чустий Ўзбекистондаги энг таниқли ошпаз, ресторатор ва блогер. “Oshxona.uz” бренди остидаги умумий овқатланиш тармоғи, “Chustiyʼs Cuisine”, “Tez Food” кафелари эгаси. Ўзбекистонда 2016 йилда у бошчилигида тайёрланган оғирлиги 7360 кг келучи палов Гиннес Рекордлари рўйҳатига кирган. Шунингдек, унга британиялик машҳур ёзувчи “Ўзбекнинг Жеймие Оливери” деб таъриф берган. Баҳриддин Чустий ўзбек таомларини дунёга танитиш мақсадида 3 та тилда нашрдан чиққан китоб ҳам ёзган. 

 

Ўзига хос бренд эгаси

 

 

Ален Дюкасс — дунё бўйлаб 20 дан ортиқ ресторанлар эгаси. Унинг номи ўзига хос бренд ҳисобланади. Шунингдек, унинг гастрономия ҳақидаги китоблари бутун дунёда машҳур. У ўз ҳаёти давомида кўплаб шогирдларга устозлик қилиб, дунёга машҳур ошпазлар бўлишига ўз ҳиссасини қўшган.

 

Ошпазлик дастурлари қироли

 

 

Гордон Рамсай — бир қанча машҳур ошпазлик дастурларининг муаллифи. У телевизион карьерасидан ташқари Англияда 10 та ресторан ва 3 та бар, бошқа мамлакатларда эса 12 та ресторанга эгалик қилади.

 

Шунингдек, у ёзган китобларнинг барчаси бутун дунё бўйлаб энг кўп сотилган китоблар сирасига киради.

 

Таниқли ва истеъдодли шоумен

 

 

Жейми Оливер англиялик ресторатор, ошпаз, шоумендир. У ёзган китоблар, теледастурлар Жеймининг соғлом овқатланиш фалсафасига қўшган улкан ҳиссаси ҳисобланади. Унинг бу дастурлари ҳозирда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида эфирга узатилади.

 

Шунингдек, Жеймининг “Манчестер Сити” спорт клуби билан шартномаси бор. Унга кўра, у «Этиҳад» стадионидаги барча овқатларга масъул.

 

Француз ошхонасининг афсонаси

 

 

Француз ошхонасининг яна бир афсонаси — Поль Бокюз. У “Босусе Gold” ошпазлик танлови ва “Француз юқори ошпазлик” жамияти асосчиси. Унинг ресторан ошхонаси маҳсулотларнинг табиий таъми, барча ингредиентларнинг янгилиги, ҳар бир таомнинг соддалиги ва нафислиги комбинацияси билан ажралиб туради.

 

Шунингдек, у машҳур “Шеф” фильмини суратга олиш учун катта ҳисса қўшган.

 

Термоядровий ошхона апологи

 

 

Япониялик Нобуюки Мацухиса термоядровий ошхона апологи сифатида танилган. У ўзининг таомларида ажабланарли даражада классик япон мотивлари ва Перу, Аргентина ошхонасидаги ингредиентларни бирлаштиради. Бугунги кунда барча юқори танқидчилар ва ошхона ошпазлари “бу ошпаз ўз услубида тенги йўқ таомлар яратади”, деб ҳисоблайди.

 

Нобу ошпазлик санъатига оид 2 та китоб ёзган ва ҳатто бир нечта фильмларда роль ўйнаган.

  

Рецепларга ноанъавий ёндашувчи

 

 

Австриялик Волфьганг Пак рецептларга ноанъанавий ёндашуви билан машҳур. У АҚШ, Япония ва Канадада 20 дан ортиқ ресторанларга эга. Бир нечта ошпазлик брендлари ҳамда тез овқатланиш тармоқларининг эгаси ҳисобланади. Унинг асл сендвичлари дунёнинг барча йирик аэропортларида сотилади.

 

Бугунги кунда бу ошпаз кино премьералари, мода намойишлари учун катта кечки овқатларни уюштиради.

 

 

 

Озода Чориева тайёрлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика