Ўзбекистон

Ўзбек-тожик чегарасида “героин” тўхтатиб қолинди

ДХХ бу бўйича тезкор тадбир ўтказган.

Ўзбек-тожик чегарасида “героин” тўхтатиб қолинди

Давлат чегараси орқали Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

 

Гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш доирасида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бир нечта ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.

 

Жумладан, “ўзбек-тожик” давлат чегарасининг Самарқанд вилояти Ургут тумани Чеп қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида, номаълум шахслар томонидан Тожикистон Республикасидан олиб келиниб, қолдириб кетилган 980 гр. “героин” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳозирда ушбу гиёҳвандлик воситаси эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда, Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳрида яшовчи, 1996 Й.Т., муқаддам судланган шахс таркибида “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 30.000 дона “Nervegesic” номли дори воситасини Қирғиз Республикасидан давлат чегараси орқали ноқонуний равишда ўтказган вақтида ушланди.

 

Бундай қонунбузилиши Наманган вилоятида ҳам қайд этилиб, унда 3121 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан Косонсой тумани ҳудудига ўтказган вақтларида 1992 ва 1993 йилларда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинди.Шунингдек, уларнинг 1988 ва 1993 йилларда туғилган 2 нафар жиноий шериклари ҳам процессуал тартибда ушланди.

 

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев хориждаги фожиалар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Хитой ва Непалдаги табиий офатлар, шунингдек, Покистондаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган марҳумларнинг яқинларига сабр-тоқат, жабрланганларга эса тезроқ соғайишни тилади.

custom img

Сергелида янги кўприк фойдаланишга топширилди

Ушбу кўприк масаласи Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида танқид қилинганди.

custom img

Непалдаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси тегишли идоралар билан доимий алоқада бўлиб, вазият ривожини мунтазам кузатиб бораётганини маълум қилди.

custom img

Фарғонада ходим МИБ орқали ишига тикланди

Шу тариқа ўқув марказ услубчисининг меҳнат ҳуқуқи тикланди.

custom img

Zamon.uz журналистлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ ОАВ вакилларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонини тантанали топширди. Тақдирланганлар орасида Zamon.uz сайти бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева ҳамда бошловчи Муҳайё Муртазоева ҳам бор.

custom img

АҚШ ва Канададаги 500 нафар ўзбекистонлик Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

“Vatan Global Alliance” жамоат ташкилоти вакиллари Ўзбекистон билан хорижда яшаётган ватандошлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирган.

custom img

Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди

6 ойда энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган.

custom img

264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Уларнинг 90 нафари Сурхондарёда истиқомат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"