1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Ўзбекистон мактаблари «Замонавий мактаб» мезонлари асосида баҳоланади

Республика мактаблари Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Замонавий мактаб» мезонлари асосида баҳоланади.

Ўзбекистон мактаблари «Замонавий мактаб» мезонлари асосида баҳоланади

Хабарга кўра, Президент 2019 йил 26 ноябрда «‘Замонавий мактаблар’ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Офстед ва Жаҳон банки экспертларини жалб қилган ҳолда, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда «Замонавий мактаб»ларга қўйилган талаблар, баҳолаш тартиби ҳамда баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Таъкидланишича,«Замонавий мактаб»ларни баҳолаш 11 та йўналиш, 38 та мезон ва 150 та кўрсаткичлар қуйидаги 4 та асосий соҳа бўйича амалга оширилади:

таълим ва тарбия жараёни (умумий баллнинг 30 фоизи);

умумтаълим муассасасини бошқариш (умумий баллнинг 20 фоизи);

малакали мутахассислар билан таъминлангани (умумий баллнинг 20 фоизи);

моддий-техник базаси ва инфраструктураси (умумий баллнинг 30 фоизи).

 

Тажриба-синов тариқасида 42 та (ҳар бир ҳудуддан 3 тадан) мактаб «Замонавий мактаб»ларга қўйиладиган талаблар асосида баҳоланган. Натижада ушбу 42 та мактабдан 8 таси «Замонавий мактаб» мақомига эга бўлган, 34 таси эса «Замонавий мактаб» мезонларига тўлиқ жавоб бермаган. 

«Замонавий мактаб» мақомига эришган мактаблар ва уларнинг натижалари қуйидагича: 

1 та мактаб — 2-даражали «Замонавий мактаб» мақоми;

7 та мактаб — 3-даражали «Замонавий мактаб» мақоми. 

Республиканинг бошқа мактабларини баҳолаш натижасида ҳар бир мактабга 38 та мезон бўйича кўрсаткичларни яхшилаш бўйича тавсиялар берилади ва «Замонавий мактаб» даражасига олиб чиқиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланади. Йил якунига қадар республика бўйлаб 750 та умумтаълим мактаблари «Замонавий мактаб»лар мезонлари асосида баҳоланиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика