Жамият

Ўзбекистон ун ва гўшт нархларини Россия билан махсус поездларни ишга тушириш орқали барқарорлаштиради

Ўзбекистондан Россияга дастлабки синов «Агроэкспресс»ни (қарийб 40 вагон) 2021 йилнинг кузида жўнатиш режалаштирилган.

Ўзбекистон ун ва гўшт нархларини Россия билан махсус поездларни ишга тушириш орқали барқарорлаштиради

UzAgroLogistics Center агрологистика маркази, РЖД Логистика АЖ ва «Россия экспорт маркази» АЖ Россия—Ўзбекистон логистика коридорини ривожлантириш ҳамда агросаноат импорт ва экспорт юкларини «Агроэкспресс» тезюрар рефрижераторли контейнерли поездларида ташиш борасида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Ҳужжатда «Агроэкспресс» контейнерли тезюрар темир йўл поездлари ҳаракатини йўлга қўйиш орқали Россия—Ўзбекистон логистика коридори лойиҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини такомиллаштириш назарда тутилган. Бундан ташқари, нохом ашёвий ноэнергетик экспортни ривожлантириш, транспорт хизматлари экспорти, шунингдек, бошқа ҳамроҳ иш ва хизматларни тараққий эттириш соҳасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

«2021 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга экспорт ташишлар ҳажми беш фоизга ошди ва деярли бир миллиард долларни ташкил этди. Лойиҳанинг тўлақонли ишга туширилиши ўзаро манфаатли маршрутларни шакллантиради ва россиялик экспортчиларни комплекс логистика хизмати ҳамда Россия маҳсулотларини узилишларсиз Ўзбекистонга етказиш канали билан таъминлайди, бу эса ўз навбатида икки мамлакатнинг йиллик товар айланмаси кўрсаткичларини янги сифат босқичига кўтаради», — дейди «Россия экспорт маркази» бош директори Вероника Никишина.

Ўзбекистондан Россияга дастлабки синов «Агроэкспресс»ни (қарийб 40 вагон) 2021 йилнинг кузида жўнатиш режалаштирилган.

​​​​​​​

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"