Ўзбекистон ва Афғонистон икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқади — Забиҳулло Мужоҳид
Ўзбекистон ва Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукумати Термиздаги музокаралар давомида икки томоннинг манфаатлари акс этган масалаларга ечим топиш мақсадида ишчи гуруҳлар тузишга келишиб олган. Бу ҳақда “Толибон” расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид маълум қилди.
