энг долзарб

Ўзбекистон ва Россия бош прокурорлари ўртасида меморандум имзоланди

Қайд этилишича, Бош прокуратура биносида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев   Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Краснов билан учрашган.

Ўзбекистон ва Россия бош прокурорлари ўртасида меморандум имзоланди

 

 

Учрашувда Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари серқирра ва динамик тавсифга эгалигини қайд этди.

 

Шунингдек, Россия делегацияси вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳалари, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли  ислоҳотлар ҳамда  Ўзбекистон прокуратура органларининг фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

 

Учрашувда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, коррупцияга қарши кураш соҳаларида тажриба алмашиш, прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.  

 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўртасида илм-фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ҳамда 2021-2023 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик Дастури имзоланди.

 

 

Ушбу ҳужжатларнинг амалда татбиқ этилиши ҳуқуқий соҳада ахборот ва илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама шерикликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Тадбир якунида Ниғматилла Йўлдошев Игорь Красновга ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор қилди ва “Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирлади.

 

Аввалроқ Россия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган меморандум муҳожирликдаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ҳамда  Фарғона вилояти делегациясининг Қирғизистонга сафари давомида икки томон ўртасида ўндан ортиқ шартнома имзолангани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"