1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда 5 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

Республиканинг айрим ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши ҳамда баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 5 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

 

Ўзбекистонда 5 июль, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

 

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. 

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

 

ТошкентСамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

 

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика