1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортишнинг ёш чегараси маълум бўлди

Суд-тергов вақтида томонлар ўз ташаббуси билан психолог иштирокини таъминлаши мумкин.

Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортишнинг ёш чегараси маълум бўлди

 

Қайд этилишича, “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

 

Мазкур ҳужжат мазмунига кўра қуйидаги бандларни ўз ичига олади:

 

— Жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши 14 ёш этиб белгиланмоқда (амалда 13 ёш);

 

— 16 ёшгача бўлган вояга етмаганлар билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда ва мазкур соҳадаги жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда:

 

Бундан ташқари, (жинсий алоқа қилиш) озодликдан маҳрум қилиш жазосининг максимал муддати 5 йилдан 7 йилгача оширилмоқда;

 

— Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисмида (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилдан 2 йилгача кўпайтирилмоқда.

 

Суд-тергов жараёнида ҳам бола ҳуқуқларининг процессуал кафолатларини кучайтириш чоралари кўрилмоқда.

 

Хусусан:

— вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда 4 соатдан ошмаслиги белгиланмоқда (амалда – 8 соат).

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёши 5 йилга узайтирилиши ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахс етказилган зарарни қоплаб, жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика