Ўзбекистон

Ўзбекистонлик мигрант қозоқ намозхонларини тунаб кетди

Унинг жиноий ҳаракати масжиддаги видеокузатув камераларига тушиб қолган.

Ўзбекистонлик мигрант қозоқ намозхонларини тунаб кетди

 

Бу ҳақда Polisia.kz хабар берди. Унга кўра, 22 ёшли муҳожир Қозоғистон пойтахтига июнь ойи охирида келган. Хорижлик 6 та ўғрилик ҳолатига алоқадорлиги аниқланди. Ўғирланган нарсалар орасида пул ва мобил телефонлар ҳам бўлган.

 

Гумонланувчи унинг жиноий ҳаракати видеокузатув камераларига тушиб қолганини билмаган. Видеотасвирларда унинг намозга келган одамлар буюмларини қолдирадиган ячейкалардан сумкаларни ўғирлагани акс этган.

 

Тезкор қидирув тадбирлари давомида гумонланувчи ушланиб, қўлга олинди. У ўз айбига иқрор бўлди, полиция тўртта телефонни ашёвий далил сифатида мусодара қилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-моддаси (ўғирлик) билан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида қайта ҳисобланган.

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

2030 йилгача озуқа етиштириш ҳажмини 90 млн тоннага етказиш, 100 дан ортиқ озуқа марказини ташкил этиш ва чорвачилик учун янги субсидиялар жорий қилиш таклиф этилди.

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача кичик бизнеснинг бандликдаги улушини 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 фоизга ошди.

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Партия электоратни кенгайтиришни жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини сиёсий майдонда ифода этиш билан изоҳлади.

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Ўзбекистондаги меҳмонхона бизнеси, курорт ва рекреация инфратузилмаси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, шунингдек, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш имкониятлари тақдим этилади.

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

2026 йилги Global Peace Index натижаларида ҳам Ўзбекистон дунёнинг тинч мамлакатлари қаторида қайд этилган.

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида икки ноқонуний ҳолат аниқланди.