Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда

Об-ҳавонинг исиши сабабли Тошкентда электр энергиясида чекловлар киритилаётган бўлса, Сирдарёда электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда

 

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Сирдарё вилоятидаги 3 та туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

 

Қайд этилишича, Сирдарё вилоятидаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бунинг натижасида Гулистон, Боёвут ва Сайҳунобод туманлари истеъмолчилари қисман электр таъмнотидан узилган.

 

Шунингдек, вазирликнинг хабар беришича, соат 17:25 да Тошкент шаҳридаги «Библиотечная» подстанциясида ҳам носозлик юзага келган. Бунинг натижасида Олмазор тумани истеъмолчилари (жами 930 та) қисман электр таъмнотидан узилган.

 

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабарига кўра, об-ҳавонинг кескин исиши натижасида электр энергиясида юқори истеъмол кузатилаётганлиги сабабли электр узатиш линиялари, подстанциялар ҳамда тақсимлаш қурилмаларида вужудга келиши мумкин боълган йирик авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида вақтинчалик чекловлар киритилмоқда. 

 

Жумладан, пойтахтнинг Яшнобод, Олмазор, Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Сергели туманларининг айрим кўчаларида чекловлар жорий этилган.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Ижтимоий тармоқда танишган вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган эркак аниқланди.