1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

"Ўзгидромет" 2 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

"Ўзгидромет" 2 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр секунд тезликда эсади, 12-15 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика