Илм-фан

Почта “посилка”ларини ташишда энди роботлардан фойдаланилади

Россия почтаси Москвада ҳайдовчисиз роботлар ёрдамида “посилка” (жўнатма) ларни етказиб беришни йўлга қўйишни мақсад қилган.

Почта “посилка”ларини ташишда энди роботлардан фойдаланилади

 

Келгуси ойда Россия почтаси Яндекс роботлари ёрдамида жўнатмаларни Москванинг 27 та филиалидан етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда РБC компанияси хабар берди.

 

Хизматдан фойдаланмоқчи бўлган россияликлар роботнинг харитадаги ўрнини кузатиши мумкин бўлади. Смарт “почтачи” жўнатмани уйнинг кириш қисмига етказганда, фойдаланувчининг мобил телефонига хабар келади. Шундан сўнг мазкур шахсга тасдиқлаш коди ҳам юборилади. Код иловага киритилиши лозим бўлади. Фойдаланувчи аниқ бўлгач роботнинг юк қопқоғи очилади ва шундан кейин жўнатмани олиш мумкин. 

 

Етказиб бериш хизмати икки километр масофагача амал қилади. Хизматдан андроиддаги почта иловаси орқали фойдаланиш мумкин. Компаниянинг таъкидлашича, хизмат нархи амалиёт бошланишида бир рубл бўлади.

 

Бундан аввал Хитойда учар автомобиль тақдим этилгани, кўчаларни тозаловчи робот синовдан ўтказилгани ҳамда ZTE “ақлли” футболка чиқаргани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

custom img

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

custom img

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

custom img

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

custom img

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.

custom img

Олимлар сайёрадаги илк жонзотни аниқлашди

Унинг ташқи кўриниши медузага ўхшаш.

custom img

Шоира Ойдин Ҳожиева вафот этди

Ижодкор  81 ёшида оламдан ўтди.

custom img

Бугун Ерга астероид яқинлашади

Объект диаметри тахминан беш-олти метрга баҳоланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Почта “посилка”ларини ташишда энди роботлардан фойдаланилади