Жаҳон

Помпеога совға қилинган 5800 АҚШ долларлик виски қаерга йўқолди?

Маълумотларга кўра, вискини Помпеога 2019 йилда Япония ҳукумати совға қилган. Шунингдек, унда “номаълум фармойиш” белгиси бўлган.

Помпеога совға қилинган 5800 АҚШ долларлик виски қаерга йўқолди?

 

 

Амалдаги қонунларга кўра, Америкалик мансабдор шахс ва давлат арбоблари баҳоси 390 доллардан ошган совға олиши мумкин эмас. Нархи агар ундан ошса, чўнтагидан ғазнага пул ўтказиш билан сотиб олиши ёки уни Миллий архивга топшириши керак бўлади.

 

Помпеонинг вискини ўзлаштиргани ҳақидаги миш-мишлар тарқалганидан сўнг унинг адвокати матбуотда чиқиш қилди. У мижози виски  ҳақида ҳеч нарса билмаслиги, бу совғани умуман эслолмаслигини айтган.

 

Собиқ давлат котибининг ўзи ҳам Америка телеканалларидан бирига берган интервьюсида совғанинг йўқолиши АҚШнинг ҳозирги ташқи ишлар идораси жамоасининг айби эканига шаъма қилган.

 

“Агар бу бир қути диетик кола бўлганида эди, мен уни жон деб қабул қилган бўлардим”, - деган Помпео ва совғани излашга тайёрлигини билдирган.

 

Шарофат Маҳмудова

custom img

“Трамп бўғози”: АҚШ президенти Ҳурмуз харитасини янги ном билан эълон қилди

У аввалроқ бўғозни шу ном билан аташни таклиф қилган эди.

custom img

Трамп Зеленскийни Путин билан учрашув учун Москвага чақирди — Bloomberg

Агентлик маълумотига кўра, Украина президенти бу таклифни рад этган.

custom img

КДРда қайиқ ағдарилиб кетди: 41 киши ҳалок бўлди

Сўнгги йилларда мамлакатда сув транспорти билан боғлиқ ҳалокатларда юзлаб одамлар ҳалок бўлган.

custom img

Франция Саудия Арабистонига нефть портини ҳимоя қилиш учун қўшин юборади — Макрон

Янбу портига ҳарбий хизматчилар билан бирга радарлар ва мудофаа тизимлари ҳам жойлаштирилади.

custom img

Украинага 6,6 миллиард евро ажратилади: EИ шартларни келишиб олди

Европа Тинчлик жамғармасидан ажратиладиган маблағ уч йўналишда тақсимланади.

custom img

Роботлар реал ҳаётга тайёрланмоқда: Хитойда 70 дан ортиқ АI машғулот маркази ишга тушди

Улар реал муҳитда фазода мўлжал олиш, буюмларни ушлаш ва кундалик вазифаларни бажаришни минглаб такрорий машқлар орқали ўрганмоқда.

custom img

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 5 нафар мансабдор ушланди

Яна гумонланувчиларни аниқлаш бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Эрон рейсларини тўхтатган давлатлар аэропортлари ҳам ишламаслиги мумкин — Моҳсен Ризоий

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби АҚШ санкциялари доирасида Эрон рейсларини тўхтатган қўшни давлатларни жавоб чораларидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"