Ўзбекистон

Президент Парижга жўнаб кетди

Давлат раҳбари Елисей саройида музокара ўтказади.

Президент Парижга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 11 март куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

 

Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Франция расмийлари ва етакчи компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

 

Кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

 

Саммит якунида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Ўзбекистонда 4 мингдан ортиқ қудуқ негизида балиқчиликни ривожлантириш, 200 гектар майдонда энерготежамкор иссиқхоналар қуриш режалаштирилмоқда.

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

Гумонланувчилардан бирининг хонадонидан ҳам гиёҳванд моддалар топилган.

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

АҚШ Давлат котиби Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фаолиятини эътироф этди.

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси экспорти 21,4 фоизга ошган, импорти эса 27,2 фоизга камайган.

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус ҳайдовчисининг мусиқани баланд овозда қўйиб ҳаракатлангани йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Самарқанд ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда зиёратга юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган шахслар ушланди.

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

Самарқандда ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган техникум ўқувчилари аниқланди.

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Тиббиёт ходимлари кунини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни деб ўзгартириш таклиф қилинди.