Сиёсат

Президент Самарқанддаги энг оғриқли муаммоларни санади

Хабарингиз бор, айни дамда ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев самарқандликлар билан учрашувда ҳудуддаги мавжуд бир қатор муаммоларни санади.

Президент Самарқанддаги энг оғриқли муаммоларни санади

 

 

Хусусан,

 

170 мингдан зиёд аҳоли доимий иш ўрнига муҳтож, 65 мингга яқин оила доимий даромад манбаига эга эмас;

 

— Келгуси 5  йилда 200 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келишини ҳам, ҳисобга олиш зарур;

 

— Самарқанд мамлакатдаги аҳолиси энг кўп ҳудуд бўлиб, келгуси 5 йилда 4,5 миллионга етади. Уларга қулай яшаш шароитларни таъминлаш лозим;

 

— Вилоятнинг 1,6 миллион нафар аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган, 6 минг километр ички йўллар таъмирталаб ҳолатда;  

 

Электр тармоқлари эскиргани боис, вилоятда электр таъминоти аҳоли учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам энг жиддий масалалардан бири бўлиб қолмоқда;

 

— Туман ва шаҳарларда саноат бир маромда ўсаётгани йўқ;

 

 Айниқса, хом-ашёга бой Қўшработ, Нуробод ва Оқдарё туманларида саноат ривожланиши анча орқада;

 

— Вилоятда қишлоқ хўжалиги имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Булунғур, Жомбой, Самарқанд ва Ургутнинг мева-сабзавотчилик ва узумчилик, Нуробод, Қўшработ туманларининг чорвачиликдаги имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти;

 

Айрим ҳудудларида соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ортиқча юклама билан ишламоқда; 

 

— Соғлиқни сақлаш объектлари қувватини ошириш ва уларни замонавий жиҳозлаш талаб этилади.

 

   Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб боргани, СамДУга Шароф Рашидов номи берилиши ҳамда Давлатимиз раҳбари самарқандлик сайловчилар билан учрашгани ҳақида хабар берилган.

 

 

                                                          Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Ўзбекистон ва Грузия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқадиган декларация ва ўндан ортиқ меморандум ҳамда битимлар имзоланди.

custom img

Грузияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе тор доирада ва икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

custom img

Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонларини хотирлади

Ўзбекистон Президенти Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюриб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

custom img

Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

Шавкат Мирзиёев ва Ираклий Кобахидзе Тбилиси телеминораси фонида суратга тушди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари учрашув ўтказди

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Михаил Кавелашвилини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузияга келди

Бугун Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади.

custom img

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга боради

Тбилисда Грузия Президенти ҳамда Бош вазири билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"