Ўзбекистон

Президент Зангиотада очилган 40 млн долларлик логистика марказига ташриф буюрди

Ушбу логистика маркази 10 гектар майдонда жойлашган: уч қаватли маъмурий бино, омборлар, меҳмонхона, ошхона ва ётоқхона қурилган.

Президент Зангиотада очилган 40 млн долларлик логистика марказига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Grand Pharm Logistics Hub фаолияти билан танишди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

 

Ушбу логистика маркази Tashkent Pharma Park инновацион кластери ҳудудида ўн гектар майдонда жойлашган. Лойиҳанинг умумий қиймати 40 миллион доллар бўлиб, уч қаватли маъмурий бино, омборлар, меҳмонхона, ошхона ва ётоқхона қурилган. 300 дан ортиқ иш ўрни яратилган.

 

 

Маҳсулотларни сақлаш жойи 50 минг квадрат метр. Бу ерда катта ҳажмдаги фармацевтика маҳсулотларини халқаро стандартлар асосида қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш имконияти мавжуд. Бу босқичлар тўлиқ рақамлаштирилган.

 

Давлат раҳбари ушбу жараёнларни кўздан кечирди.

 

 

Қайд этилишича, логистика маркази Tashkent Pharma Park фармацевтика кластеридаги бошқа ишлаб чиқарувчиларга ҳам қўл келади. Маҳсулотларни сақлаш ва экспорт қилишларида халқаро SAP тизими орқали амалий ёрдам берилади. Бунинг учун дори воситалари сифатини таъминлаш бўйича GDP ва GSP сертификатлари ҳамда божхона омбори, халқаро юкларни ташиш учун лицензиялар мавжуд.  

 

Бу борадаги талабларни таъминлаш учун халқаро стандартларга мувофиқ ҳавони совитиш тизимлари ўрнатилган. Юкларни ортиш пайтида ҳам ҳарорат мўътадиллиги таъминланади. Йигирмадан ортиқ юк машиналарида ташиш хизматлари ҳам кўрсатилади. Мажмуада бундай транспортлар учун тураргоҳ ва техник хизмат ҳам ташкил этилган.

 

 

Бугунги кунда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Германия, Полша, Франция, Венгрия, Руминия ва Туркия каби давлатлар билан логистик алоқалар ўрнатилган. Бу география йилдан йилга кенгайиб бормоқда.

 

Мутасаддиларга маҳсулотларни сақлаш ва расмийлаштиришда қулайликларни ошириш, таннархни камайтириб, дориларни арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

 

"Компания фармацевтика бозорини мунтазам ўрганиб, тиббиёт соҳасидаги эҳтиёжларни ҳам таҳлил қилиб боради. Натижада етказиб бериш йўналиши кўлами кенгайиб бормоқда. Ушбу корхона мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб 7 минг 500 дан ортиқ дорихонага товарлар етказиб беради. Шунингдек, онлайн дорихона хизмати йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ҳамкорлар сони ҳам ортмоқда.

 

Бу ерда GPH Academy лойиҳаси йўлга қўйилган бўлиб, қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Учта таълим даргоҳида амалий машғулот хоналари ташкил этилди. Уч минг нафар фармацевт малака ошириш курсларидан ўтди. Ўттиз нафарга яқин талаба ушбу лойиҳанинг стипендия ва грантларига эга бўлди", — дейилади хабарда.

 

 

 

 

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда энди бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар ташқи реклама ҳисобланмайди.

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Бешта туманда иссиқ сув сифати юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув бошланди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.