«Марсел» Чемпионлар лигаси олдидан ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида.
Шунинг учун клуб «Барселона» ярим ҳимоячиси Миралем Пянич билан таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ouest-France» нашри хабар берди.
Манбага кўра, испан клуби 32 ёшли босниялик футболчини текинга ижара асосида қўйиб юборишга тайёр.
Бироқ Пянич маошининг катта қисми француз клуби томонидан тўланишини ҳисобга олсак. Бу омил футболчининг «Марсел»га ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Пянич «Барселона» сафида 2020 йилдан буён тўп суради. Босниялик футболчи ўтган мавсумни «Бешиктош»да ижара асосида ўйнаган.


